«POSTDA», «НА ПОСТУ» ГАЗЕТАЛАРИ ВА «QALQON», «ЩИТ» ЖУРНАЛЛАРИ БИРЛАШГАН ТАҲРИРИЯТИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ташаббуси билан «Postda» ва «На посту» газеталарини қайта тиклашга қарор қилингач, 1991 йил 1 январда икки тилда алоҳида чоп этилган нашрларнинг илк сони ички ишлар органлари ходимлари ва кенг жамоатчиликка етиб борди. Айниқса, мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ИИВ нашрларида ички ишлар органларининг моддий-техник жиҳатдан таъминланиши, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни тўлақонли ёритиш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди.

Дастлаб тўрт саҳифадан иборат бўлган газеталарни ҳафтада уч марта чиқариш йўлга қўйилди. Таҳририят моддий-техника базаси мустаҳкамлангач, саҳифалар сони саккизтага етказилди, кейинчалик эса 16 саҳифада чоп этила бошланди.

1998 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан «Postda» ва «На посту» газеталари таҳририяти негизида республика ИИВ Бирлашган таҳририяти ташкил этилди. Ўша йили сентябрь ойида «Qalqon» ва «Щит» журналларини чоп этиш йўлга қўйилди.

Газеталарнинг ташқи саҳифалари, журналлар эса тўла ҳажмда рангли чоп этила бошланди. Газета ва журналларда берилаётган материалларнинг савияси яхшиланди, мундарижаси кенгайтирилди, мақолаларнинг ҳар бир нашр учун алоҳида-алоҳида, айнан бир-бирини такрорламайдиган қилиб тайёрланишига эътибор кучайтирилди, дизайни замон талабларига жавоб берадиган даражага келтирилди.

«Qalqon» ва «Щит» журналларида ички ишлар идоралари ходимларининг машаққатли хизмати, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлилий ёритиш, хорижий давлатлар ички ишлар идоралари тизимлари фаолиятига бағишланган материаллар, суд очерклари, бадиий иқтидорга эга ички ишлар органлари ходимларининг ижодидан намуналар чоп этиб боришга алоҳида эътибор қаратилди.

Таҳририят жамоаси томонидан бир қатор китоблар ҳам нашр этилган. «ИИВ Бирлашган таҳририяти кутубхонаси» туркумида газета ва журналларда чоп этилган қиссалар, ҳикоялар, суд очерклари ва қатралардан иборат «Қопқон», «Бузғун» тўпламлари, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар идоралари ходимларига бағишланган «Қаҳрамонлар мангу яшайди» тўплами, рус тилида босмадан чиққан икки жилдлик сара хорижий детективлар шулар жумласидандир.

Айни дамда «Postdа» ва «На посту» газеталарининг умумий адади қарийб 70 мингтадан, «Qalqon» ва «Щит» журналларининг умумий адади эса 20 мингтадан ошди.

Газета-журналлардаги ўзгаришлар муштарийларга маъқул бўлмоқда. Таҳририят ижодий жамоаси, тажрибали журналист ва ходимлар ўз олдиларига қўйилган вазифаларни бажариш учун бор билим ва тажрибаларини ишга солишмоқда. ИИВ нашрлари бундан-да сифатли ва мазмундор бўлишига эришиш мақсадида бор куч ва имкониятларини сафарбар этган ҳолда фаолият юритишаяпти.

 

Таҳририят манзили: 100070, Тошкент шаҳри Шота Руставели 1-берк кўчаси 9-уй.

Tелефонлар:  231-33-88

Обуна масалалари бўйича: 231-48-81.

Факс: 230-34-06.


63

Сонларни танлаш

10 ноябр, Шанба  
63 62 61 60 59 58 57
56 55 54 53 52 51 50
49 48 47 46 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига
Подполковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига
Подполковник Агзамов Азизхон Абралханович – Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН


    ✔ 19    🕔 13:04, 12.11.2018
  • ЎРТАДАН ОҚИБАТ КЎТАРИЛМАСИН


    Умида (исмлар ўзгартирилди) деразадан ташқарига ўйчан тикиларкан, катта йўл бўйидаги дарахт­ларга кўзи тушди. Уларнинг заъфарон япроқлари новдаларидан чирт-чирт узилиб, ерга гиламдек тўшаларди. 

    ✔ 14    🕔 12:59, 12.11.2018
  • УЛУҒ ШАЙХ  НАЖМИДДИН КУБРО


     Машҳур шайх, йирик тасаввуф олими, халқ қаҳрамони ва мутасаввиф шоир Нажмиддин Кубро 1145 йилда Хоразмда туғилиб, 1221 йилда мўғул босқинчиларига қарши курашда қаҳрамонларча ҳалок бўлади.

    ✔ 12    🕔 12:59, 12.11.2018
  • РАҲБАРЛИК  ПСИХОЛОГИЯСИДА  А Х Л О Қ


    Раҳбаршуносликда энг долзарб масалалардан бири раҳбарнинг ахлоқий етуклиги ва маърифатпарварлигидир. Зеро, ундаги маърифат омилининг устуворлиги бошқарув жараёнлари самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. 

    ✔ 69    🕔 12:57, 12.11.2018
  • МОҲИР ШИФОКОР


    Дунёда инсон учун саломатликдан азизроқ неъмат йўқ. Бу бебаҳо бойликни ҳар бир киши асраб-авайлаши зарур.

    ✔ 13    🕔 12:57, 12.11.2018
  • ЖОНКУЯР УСТОЗ, ТАЖРИБАЛИ ҲАМШИРА


    Бемор қалбига йўл топа олган тиббиёт ходимигина уни дарддан халос эта олади. Хоразм вилояти ИИБ тиббиёт бўлими поликлиникаси олий тоифали ҳамшираси Меҳрибон Абдуллаева ҳам ўзининг билими, ширин сўзи ва дўстона муносабати билан беморлар меҳрини қозонаётган фидо­йилардан бири.


    ✔ 12    🕔 12:56, 12.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;