бу, албатта, фидокорона хизмат натижасидир
Тинчлик-осойишталик таъминланган юрт тараққиётга юз тутади, халқ тўкисликда, фаровонликда ҳаёт кечиради.
≡Хизматларда ✔ 27 🕔 11:50, 28.01.2019Энди мастликни алкотестер аниқлайди
Мамлакатимиз автомобиль йўлларида ҳар куни кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлади. Уларнинг келиб чиқишига кўпинча спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда автотранспорт воситаларини бошқариш сабаб бўлади.
≡Хизматларда ✔ 33 🕔 11:44, 28.01.2019Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-ички ишлар бўлимида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг бўлиб ўтди. 2018 йил якунлари бўйича ташкил этилган брифингни Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев олиб борди.
ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7552-ҳарбий қисмдаги ҳарбий хизматчилар зиммаларидаги вазифани масъулият ва фидойилик билан адо этишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Қуролли Кучларимизнинг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Абдимўмин Жўраев Навоий вилояти Нурота туманидаги 20-мактабда узоқ йиллар ёш авлодга таҳсил берди. Талабчан ва жонкуяр инсон оилада ўз фарзандларининг соғлом, билимли бўлиб камол топиши йўлида ҳам астойдил ҳаракат қилди. Эндиликда кексалик гаштини сураётган отахон эзгу мақсад, улуғ ният билан қилинган саъй-ҳаракатлар мевасидан баҳраманд.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида давр талаби ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган миллий армияни барпо этиш, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланган баркамол ёшлар орасида у ҳам бор. Айнан шу жиҳати билан ўтган 2018 йил Қуролли Кучларимизнинг энг ёш капитани Фаррухбек Сотволдиевнинг ҳаётида унутилмас из қолдирди.
муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида «Илғор мутахассис» кўрик-танлови ўтказилди
«Фориш» дала-ўқув майдони. Бу сарҳадда элнинг не-не ботирлари синалмаган? Ҳарб илмининг не-не билимдонлари ўз маҳоратини намойиш этмаган?
Қуролли Кучлар сафидаги хизмат ҳақли равишда мардлик ва матонат мактаби саналади. У кишини сабр-бардошли бўлишга, ҳарбий хизмат қийинчиликларини матонат билан енгиб ўтишга ўргатади.
Ҳарбий хизматчининг зиммасида бошқаларга нисбатан минг карра кўп масъулият бўлади. У она юртнинг ҳавосидан тортиб, ҳар қарич ерини ҳимоялаши, ёт унсурлардан асраши керак. Халқимиз уларга ишонгани ва таянгани учун ҳам хотиржам яшаб, келажак пойдеворини янада мустаҳкам қуриш йўлида саъй-ҳаракат қилмоқда.
2018 йил охирида вилоят Ички ишлар бошқармасининг янги маънавият ва маърифат зали қурилиб, фойдаланишга топширилди. 350 ўринга мўлжалланган ушбу бино замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган.
Бугунги кунда юртимизда барпо этилаётган замонавий инфратузилма, янги иншоотлар ва кўркам бинолар хавфсизликни таъминловчи хизматлар зиммасидаги масъулиятни янада оширмоқда.
Темир йўл кесиб ўтиладиган жой йўлдаги энг хавфли ҳудудлардан бири саналади. Айрим автомобиль ҳайдовчилари эса ҳаракат тақиқланган пайтда ҳам уни босиб ўтишга уриниб, аксар ҳолларда, қоидаларни бузишади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида бемисл ўзгаришлар рўй бермоқда. Эътиборга молик жиҳати шундаки, мазкур ислоҳотлар халқ фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.
ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда.
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.