• EUR 10446 948
  • RUB 141 18
  • USD 9373 1073
+998 94 667-99-74
+998 97 707-07-44
+998 71 231-41-81
info@postda.uz

Медиа

74 Сони
Telegram bot
Биласизми?
  • Қонунга амал қилган қоқилмайди
  • Қонунга амал қилган қоқилмайди

    Йўлда автомобилининг орқа ён ойналарига парда ўрнатиб ҳаракатланаётганларни кўриб қолдим. Айтинг-чи, автомобиль ойнасига парда ўрнатиш текин бўлдими?

    Қурбон НУРБОЕВ.

    Самарқанд шаҳри.

    Шуни маълум қиламизки, парда, дарпарда, жалюзилар бўйича қонунчиликда ўзгаришлар рўй бермади. Енгил автомобиллар билан боғлиқ ҳолларда пардаларни икки ёнга орқа томонни кўриш учун ташқи кўзгуси мавжуд бўлган ҳолда фақатгина орқа ойна (лобовой)га ўрнатиш мумкин. Бундай ҳолатда ҳеч қандай рухсатнома олиш ёки тўлов қилиш талаб этилмайди.

    Ён ойналарга пардалар ўрнатиш фақатгина М3 тоифадаги III класс автотранспорт воситаларига, яъни ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари саккизтадан ортиқ ўриндиқлари бўлган ва оғирлиги 5 тоннадан ошиқ бўлган йўловчи ташиш транспортларига мумкин. Шунингдек, автомобиль олд ойнасининг 14 см.дан кўп бўлмаган тепа қисми тусини полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чегараланмаган даражада ўзгартириш илгаригидек рухсатномасиз амалга оширилади.

     * * *

    Автомобиль ойналарини қорайтириш нархлари ўзгарди, нархлар тушди деб эшитдим. Шу гап ростми? Енгил автомашиналарда олд ён ойналарни қорайтириш қанчага тушади?

    Абдувакил НИШОНОВ.

    Жиззах шаҳри.

    Автомобиль ойналарини қорайтириш қуйидагича белгиланди:

    орқа ойна (лобовой) учун: текин (рухсатнома олиш шартмас);

    олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см. полоса – текин (рухсатнома олиш шартмас).

    Орқа ён ойналар учун (1 йилга):

    жисмоний шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари (2 млн. 230 минг сўм);

    юридик шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари (2 млн. 230 минг сўм);

    хорижий ташкилотларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари (4 млн. 460 минг сўм) миқдорида.

    Олд ва орқа ён ойналар учун (1 йилга):

    жисмоний шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (11 млн. 150 минг сўм);

    юридик шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (11 млн. 150 минг сўм);

    хорижий ташкилотларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари (17. млн 840 минг сўм);

    туристик автобусларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (11 млн. 150 минг сўм) миқдорида.

     * * *

    Тонировкага рухсат бўлди дегандан кейин автомашинамнинг олд ва орқа ён ойналарини тўлиқ қорайтирмоқчи бўлдим. Лекин олд ён ойналарини тўлиқ қорайтириш мумкин эмас, дейишди. Шу тўғрими? Ҳамма ойналарни бирданига қорайтириш мумкин эмасми?

    Баҳодир УМРЗОҚОВ.

    Навоий вилояти.

    Ҳа, бирданига ҳамма ойналарни бир хилда тусини ўзгартириш, яъни қорайтириш мумкин эмас. Қарорга кўра, тонировканинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси қуйидагича белгиланди:

    орқа ойна (лобовой) – 100% гача;

    орқа ён ойналар – 100% гача;

    олд ён ойналар – 50% гача;

    олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см. дан кўп бўлмаган полоса – 100% гача;

    туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50% гача.

     * * *

     Белгиланган суммани тўлаб, машинам ойналарини қорайтирсам, йўл-патруль хизмати инспекторлари кўрди дегунча тўхтатиб текшираверишга ҳақлими?

    Илёс САТТОРОВ.

    Сурхондарё вилояти.

    Автомобилингиз ойнасинининг тусини ўзгартирганингиз (қорайтирганингиз)да ички ишлар органлари томонидан тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) берилади. Ҳайдовчилар ушбу голограммани олд ойналарга ёпиштириб юришлари лозим. Шунда йўл-патруль хизмати инспекторлари сизни тўхтатиб текширишига ҳожат қолмайди.

     * * * 

    Ўғлим билан битта автомобилни бошқарамиз. Яқинда муддати тугагани учун ўғлимнинг номига яна ишончнома расмийлаштиришим керак. Лекин эшитишим бўйича яқин қариндошлар ўртасида ишончнома расмийлаштириш бекор бўлибди. Шу тўғрими?

    Мирсаид ПЎЛАТОВ.

    Қашқадарё вилояти.

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Адлия ҳамда Ички ишлар вазирлик­ларининг «Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича кўрсатмани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилган. Айни пайтда унинг муҳокамаси давом этмоқда.

    Кўпчилик ҳайдовчилар ушбу лойиҳани ва унинг асосида ОАВда чиққан хабарларни нотўғри талқин қилиб, энди бутунлай ишончномасиз ҳам машина ҳайдаш мумкин экан, деб ўйлашмоқда. Лекин бундай эмас. Ҳозирча бу тартиб бекор бўлгани йўқ.

     * * * 

    Яқинда машинада кетаётганимда мени ЙПХ ходими тўхтатди. Тезликни меъёрдан оширганимни айтиб, машинадан тушишимни талаб қилди. Аслида ЙПХ инспектори ҳайдовчидан қандай ҳолатларда машинадан тушишини талаб қилишга ҳақли?

    Аброр МАМАРАҲИМОВ.

    Фарғона вилояти.

    Қуйидаги ҳолларда йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли:

    – транспортдаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;

    – ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бош­қараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

    – транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари ва рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар ўртасида фарқ аниқланган тақдирда, бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;

    – транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

    – ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

    – ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда).

     Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасидан чиқиш имконияти чекланган ҳолатлар бундан мустасно.

    * * *

    Йўлларда қўпол муомала қиладиган айрим ЙПХ ходимларини ҳам учратиш мумкин. Ҳайдовчиларни тўхтатганда бирданига ҳужжат талаб қилиб, терс гапирадиганлари бор. Аслида улар фуқаро билан қандай муомала қилиши керак? Мажбуриятлари қандай?

    Собир ШЕРАЛИЕВ.

    Сирдарё вилояти.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган, “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнаш­чилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-бандига асосан ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбур:

    – йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиш ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда (бунда ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади) кўрсатиш;

    – ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнаш­чилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнаш­чилари билан ўзаро муносабатларда муо­мала маданияти ва қонунийликка риоя қилиш;

    – йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериш.

     

    Саволларга ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги
    бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи,
    майор Акмал ЮНУСОВ
    жавоб берди.

  • Айрим турдаги суд экспертизаларини хусусий ташкилотлар ўтказади
  • Айрим турдаги суд экспертизаларини хусусий ташкилотлар ўтказади

    Айрим турдаги суд экспертизаларини хусусий ташкилотлар ўтказади

    21.01.2019

    Читать на русском языке

     

    Президентнинг 17.01.2019 йилдаги «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

     

    Айрим турдаги суд экспертизаларини ўтказадиган нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ташкил этилади (шарҳ берилган пайтда уларнинг рўйхати чоп этилмаган эди). Мазкур ташкилотлар функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги борасида давлат суд-экспертиза муассасаларига тенглаштирилди. Адлия вазирлиги томонидан мазкур ташкилотлар рейтинги юритилади ва расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

     

    Суд экспертизасини ўтказиш учун хусусий ташкилот вакили қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тамомлаб, унинг касбий лаёқатини ва суд экспертларига тегишли ихтисослик бўйича қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи суд эксперти сертификатини олган бўлиши лозим. Сертификат олган шахслар ҳақидаги маълумотлар Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган Ягона реестрга киритилади.

     

    Суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг хулосасига қўшилмаган тақдирда, такрорий экспертиза фақат давлат муассасалари томонидан ўтказилади.

     

    Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган. Давлат ва хусусий эксперт ташкилотларига 2022 йил 1 январга қадар божхона имтиёзлари тақдим этилди.

  • Ўзбекистонга хуш келибсиз: мамлакатимиз виза тизими соддалаштирилмоқда
  • Ўзбекистонга хуш келибсиз: мамлакатимиз виза тизими соддалаштирилмоқда

    Ўзбекистонга хуш келибсиз: мамлакатимиз виза тизими соддалаштирилмоқда

    Президентнинг 5.01.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.

     

    Ҳужжатда давлатимиз виза режимини анча соддалаштириш назарда тутилган:

     

    биринчидан, 2019 йил 1 февралдан бошлаб 45 та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланмоқда. Ушбу давлатларнинг тўлиқ рўйхати – бу ерда.

     

    Тақдим этилган рўйхатдан келиб чиқилса, Австралия, Австрия, Буюк Британия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Финляндия ва Швейцария фуқаролари учун:

    • визасиз режимнинг жорий этилиши анча тезлаштирилган – аввалига 2021 йилдан бошлаб белгилаш режалаштирилган эди (2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон Фармонга қаранг). Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, ГФРдан келган туристларга 2019 йил 15 январдан бошлаб кириш визаси керак бўлмайди;
    • мамлакатимизга ташрифдан мақсад муҳим эмас – аввалига фақат туристик мақсадда визасиз киришга рухсат бериш кўзда тутилган эди (2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон Фармонга қаранг). Шу тариқа, улар учун Ўзбекистонда 30 кун муддат визасиз бўлиш ягона шарт бўлиб қолмоқда.         

    Бельгия, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехия фуқаролари учун яхши янгиликлар бор. Визасиз режим аввалроқ «очилишидан» ташқари, уларнинг ёшига (фақат 55 ёшга тўлган фуқаролар учун мўлжалланган эди, таҳр.) ва киришдан мақсадига (туризм мақсадида бўлиши кўзда тутилган эди, таҳр.) доир шартлар қўйилмайди.

     

    иккинчидан, 2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади. Тасдиқланган рўйхатда 76 та давлат бор (рўйхатга қаранг). Бунда ТИВ зарурат туғилганда айрим мамлакатлар фуқаролари «Е-виза» олишини вақтинча, 30 кунгача бўлган муддатга чеклаб қўйиши мумкин.

     

    Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ–5326-сон Фармони билан 39 та мамлакат фуқароларига e-visa.gov.uz портали орқали соддалаштирилган тартибда кириш визасини расмийлаштириш имконияти берилган. Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, айни пайтда 51 та давлат вакиллари ушбу опциядан фойдаланишлари мумкин.

     

    Электрон виза хорижий фуқарога бир марта кириб, мамлакатимизда 30 кунгача бўлиш ҳуқуқини беради. У икки иш куни ичида (мурожаат қилинган кунни ҳисобламаганда) расмийлаштирилади.

     

    учинчидан, 2019 йил 15 мартдан бошлаб электрон кириш визаларининг янги турлари пайдо бўлади. Улар «оддий» электрон визалардан қуйидаги жиҳатлари билан фарқланади:

    • амал қилиш муддати – 30 кун, стандарт виза 90 кун амал қилади (уни олган хорижий фуқаронинг Ўзбекистонда 30 кун муддат бўлиши билан чалкаштирманг, таҳр.);
    • бир марталик эмас, яъни вариантлар – икки марталик ва кўп марталик визалар таклиф этилади (стандарт электрон виза – бир марталик);
    • умумий (20 АҚШ доллари) миқдорга нисбатан юқори бўлган консуллик йиғими: икки марталик виза – 35 АҚШ доллари, кўп марталик виза 50 АҚШ долларига расмийлаштирилади.

     

    тўртинчидан, хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун бешта янги (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифалари жорий этилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

     

    «Vatandosh»

    Ўзбекистонда туғилган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи қариндошларининг таклифномаси асосида бериладиган 2 йиллик виза

    «Student visa»

    Ўзбекистоннинг таълим муассасалари, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон ҳудудида жойлашган таълим муассасаларига қабул қилинган хорижий талабаларга бериладиган 1 йиллик виза

    «Academic visa»

    Фанлар академияси, республикадаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари, вазирлик ёки идоралар илтимосномасига кўра Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятни амалга оширишни истаган хорижий шахслар учун 3 ойдан 2 йилгача бўлган муддатга бериладиган виза

    «Medical visa»

    тиббий муассасанинг таклифига биноан даволаниш учун Ўзбекистонга кирувчи хорижий фуқаролар учун 3 ойгача бўлган муддатга бериладиган виза

    «Piligrim visa»

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва туристик фаолият субъектларининг аризасига кўра Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний мероси, анъаналарини ўрганиш мақсадида кирувчи хорижий фуқаролар учун 2 ойгача бўлган муддатга бериладиган зиёрат визаси

     

    Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонга кириши тақиқланган бўлса, виза бермасликлари мумкин. Бир ой муддатда санаб ўтилган визаларнинг турларини жорий этишга доир зарур ташкилий чора-тадбирлар кўрилади.