Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ваколатлари, ташкил этилиши ва фаолияти

  • 18:01:34
  • 28,01-2019
  • 1972
  • Улашинг

1-модда. Ҳуқуқий мақоми
Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ваколатлари, ташкил этилиши ва фаолияти принциплари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунлар билан белгиланади.
Марказий банк юридик шахс ҳисобланади ва у давлатнинг мутлақ мулкидир.
Марказий банк — ўз сарф-харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширувчи, иқтисодий жиҳатдан мустақил муассасадир.
Марказий банк ва унинг муассасалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрига эга.