Ҳамкорлик – тараққиёт гарови

  • 16:12
  • 14,12-2019
  • 650
  • Улашинг

Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ҳамда жамиятнинг барқарор ривожланиши учун ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган объектларнинг ишончли қўриқланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати тизимида замонавий ахборот технологиялари ва коммуникациялар мунтазам жорий этилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, қўриқлаш хизматини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар қаторида, халқаро тажрибаларнинг ўрганилиши ҳам ўз самарасини бермоқда. Хусусан, Ўзбекис­тон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бош­қармаси ва Беларусь Респуб­ликаси ИИВнинг Қўриқлаш департаменти ўртасидаги 2019–2020 йиллар мобайнида ўзаро ҳамкорлик дастурига асосан амалга оширилаётган ишлар бунга мисол бўла олади.

Мазкур дастурга мувофиқ, 2020 йилга мўлжалланган ўзаро амалий ҳаракатлар режаси – «Йўл харитаси» лойи­ҳасининг ишлаб чиқилиши муносабати билан Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи, милиция генерал-майори Сергей Хоменко бошчилигидаги делегация Ватанимизга расмий ташриф буюриб, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Нодир Қурбонов билан учрашди. Учрашув давомида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий чоралар режаси имзоланди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Ўзбекистон Рес­публикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишиш билан бирга, «Тошкент Сити»даги «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз туризм» борасидаги ишлар билан танишиб Беларусь Республикаси қўриқлаш хизматининг илғор тажрибалари ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар бўйича фикр алмашилди.