Ишчан мулоқот ва ҳамфикрлик муҳитида

  • 19:12
  • 05,12-2019
  • 489
  • Улашинг

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир чоғида икки давлат ички ишлар вазирликлари бўлинмаларининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олишда ўзаро ахборот алмашиш борасидаги ҳозирги аҳвол, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш қатнашчилари бугунги кунда икки мамлакат ички ишлар вазирликлари ўртасида тезкор-қидирув фаолияти йўналишида бўйича жиноятчиликка қарши курашишда умумий мақсадларга эришишга имкон берувчи самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлашди. Томонлар манфаатини ҳисобга олиб, идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг аҳамияти катталиги алоҳида қайд этилди.

Учрашув ишчан мулоқот ва ҳамфикрлик муҳитида ўтди.

«Postda.uz»