Ўзбекистон ва Ҳиндистон Ички ишлар вазирларининг учрашуви

  • 01:11
  • 23,11-2019
  • 626
  • Улашинг

20 ноябрь куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат ­Бобожонов ҳамда Ҳиндистон Республикаси Ички ишлар вазири Амит Шах ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида ички ишлар вазирлик­лари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувда трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик ва психотроп воситалар, терроризм, одам савдоси ва ноқонуний миграция­га қарши кураш ҳамда мазкур соҳада тезкор ахборот алмашиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида трансмиллий уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

ИИВ Ахборот хизмати.