Россия Федерацияси ИИВ делегацияси Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди

  • 15:10
  • 02,10-2019
  • 674
  • Улашинг

Россия Федерацияси ИИВнинг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси бошлиғи, полиция генерал-лейтенанти А. Баранов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига келди.

Дастурга кўра, ташрифнинг биринчи куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимлари учун РФ Ички ишлар вазири ёрдамчиси, полиция полковниги И. Волк раҳбарлигидаги делегация аъзолари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Тадбир «Тошкент» меҳмонхонасида ўтказилди.

Мазкур ташриф ҳақидаги батафсил маълумотлар билан postda.uz сайти ҳамда «Postda» ва «На посту» газеталарининг навбатдаги сонларида танишишингиз мумкин.