Ёшлар — ҳал қилувчи куч

  • 21:06
  • 26,06-2019
  • 132
  • Улашинг

Андижонда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортга жалб қилишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди. Унга профилактик ҳисобда турувчи ўсмирлар, жазо муддатини ўтаган ҳамда уюшмаган ёшлар таклиф этилди.

Тадбир аввалида бўш иш ўринлари ярмаркаси, қурол-яроғ ва ҳарбийларнинг хизмат кийимлари кўргазмаси ўтказилди.

Сўзга чиққанлар келажагимиз эгаларини ўқиш, меҳнат қилиш, соғлом турмуш кечириш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муносиб ўрин эгаллашга чақиришди. Умумий ўрта таълим мактаблари, лицей ва коллежларнинг бадиий ҳавас­корлик жамоалари, «Темурбеклар мактаби»да таҳсил олувчилар ўз чиқишлари билан кўнгилларни хушнуд қилишди.

Борис КЛЕЙМАН.

Андижон вилояти.

Муаллиф олган сурат.