ЎЗБЕКИСТОН – ИТАЛИЯ: ички ишлар органлари ходимлари малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик

  • 19:08
  • 28,08-2019
  • 2939
  • Улашинг

   Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш каби соҳаларда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида чет эл давлатларидаги турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш орқали унинг натижаларини ички ишлар органларининг амалий фаолиятига йўналтириш ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

   Яқинда ана шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Италиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси масъул ходими Федерико Куатрини билан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди. Ўзаро мулоқот чоғида ИИВ Малака ошириш институтининг мазкур давлатдаги турдош таълим муассасалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш курслари ва стажировкаларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

   Учрашув якунида элчихонанинг бугунги кунда республикамизда амалга ошираётган лойиҳалари, шу жумладан, Ички ишлар вазирлиги тизими учун кўрсатаётган ёрдамлари эътироф этилиб, томонлар келгуси ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланди.