Халқаро эксперт иштирокида

  • 11:08
  • 29,08-2019
  • 363
  • Улашинг

Пробация хизматида  илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш йўлга қўйилди. Жумладан, соҳа ходимлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Мароккода бўлиб, мазкур давлатларда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро ва назорат этилиши қандай тартибда амалга оширилаётганлиги билан танишиб қайтди.

Бундан ташқари, илғор хорижий тажрибани жорий қилишни кўзлаб, хорижий эксперт ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирокида семинар-тернинглар ўтказилмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилоятида Қирғизистон Республикасидаги Турмаларни ислоҳ қилиш ҳалқаро вакиллиги томонидан халқаро эксперт, Молдова Республикаси Пробация хизматининг собиқ раҳбари Владимир Попа иштирокида «Янги ҳаёт сари – оила бағрига қайтиш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ИИБ пробация бўлими, шаҳар (туман) ички ишлар органлари пробация бўлинма (гуруҳ)лари ходимлари жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганларнинг реабилитацияси ва жамиятга мослашувини таъминлашда ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро экспертлар ва мутахассисларнинг тажрибаси ҳамда фикр-мулоҳазалари билан танишдилар. Семинар-тренинг якунида Қирғизистон Республикасидаги Турмаларни ислоҳ қилиш халқаро вакиллиги ва ҳалқаро эксперт Владимир Попа томонидан тадбир иштирокчиларига сертификатлар топширилди. Бу каби семинар-тренинглар республикамизнинг Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Бахтиёр РАҲМАТОВ,

майор.