Китоб инсонни маънавиятга етаклайди

  • 18:06
  • 01,06-2019
  • 420
  • Улашинг

   Kитоб ўқиган инсон ҳеч қачон кам бўлган эмас. Зеро, қанчалик кўп китоб мутоала қилинса инсоннинг маънавий дунёси бойиб, дунёқараши теранлашиб  боради.

   Ҳозирги кунда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ҳар бир раҳбар ходим ўзи таълим олган мактабига китоб совға қилиш республикамизнинг барча ҳудудларида кенг жорий этиб келинмоқда.

   Бу борада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг 2019 йил 03 апрель кунидаги ЙЎЛ ХАРИТАСИда ҳам ушбу вазифаларни ўз вақтида сифатли ташкил этиш белгилаб ўтилган. Мазкур ЙЎЛ ХАРИТАСИга асосан, жорий  йилнинг 30-31 май  кунлари Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги  38-сонли мактабига ҳамда Миришкор туманидаги 2,5,9,38-сонли мактабларига, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан  жами бўлиб 184 дона бадий ва илмий адабиёт китоблари совға сифатида топширилди.

   Бундан кўзланган асосий мақсад, ёшларимизнинг юксак маънавиятли ҳамда  ҳаётда ўз ўрнини топа оладиган кадрлар бўлиб етишишлари учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Ўзбекистон  Республикаси  Миллий гвардияси
Қашқадарё  вилояти  Қўриқлаш   бошқармаси
                  бошлиғи  полковник   К.Ж.Юлдашев