Хорижий инвесторларга манзилли хизмат

  • 13:08
  • 28,08-2019
  • 100
  • Улашинг

   Республикамизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, бу жараёнда фаол инвесторларни жалб қилиш бугунги давр талабидир. Шу боис ҳам хорижий инвесторларнинг фаолият самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда мутасадди ташкилотлар олдига қўйилаётган муҳим вазифалардан бири ҳам айнан инвестиция билан боғлиқ бўлмоқда.

   Яқинда Хитой Халқ Республикасининг 16 нафар  фуқаросини вақтинча рўйхатга қўйиш ҳақида Бухоро вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига хорижий капитал иштирокидаги «TENG XING CONSTRUCTION» масъулияти чекланган жамият томонидан мурожаат қилинди. Бошқарма ходимлари вилоятга ташриф буюрган хорижий инвесторлар ва чет эл фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида улар фаолият олиб бораётган иш манзилига бориб, шу ернинг ўзида вақтинчалик рўйхатга қўйиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришди.

   Бир қарашда арзимасдек туюлса-да, вилоятимиз меҳмонлари ва чет эллик инвесторларга кўрсатилаётган хизмат, қаратилаётган бундай эътибор уларда Ўзбекистон ҳақидаги ижобий қарашларни шакллантириб, бошқа ҳамкор инвесторларни ҳам юртимизга чорлаш учун замин яратади.

Қувват ЯРАШОВ, майор.

Бухоро вилояти.

Муаллиф олган суратлар.