Олий юридик маълумотга эга фуқаролар ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари лавозимларига хизматга таклиф қилинади

  • 12:04
  • 13,04-2019
  • 104
  • Улашинг

Ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимларига хизматга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Касбий тайёргарлик факультетида ўқиш орқали амалга оширилади.

Вазирлик Академияси Касбий тайёргарлик факультетида ўқиш истагини билдирганолий юридик маълумотга эга, ёши ўттиздан катта бўлмаган, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар танлов асосида иштирок этишлари мумкин.

Ўқиш муддати – 6ой.

Номзодларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари” тўғрисидаги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3413-сон Қарори талаблари асосида расмийлаштирилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган фуқаролар 2019 йилнинг 15 апрель кунига қадар доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органларининг кадрлар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси