Адвокатга тазйиқ ўтказган ички ишлар ходимлари ҳибсга олинган

  • 10:01
  • 29,01-2019
  • 1047
  • Улашинг

Адвокатлик институти такомиллаштирилаётган бугунги кунда соҳа ходимларига нисбатан турли кўринишдаги тазйиқлар учраб турибди. Уларни уриш, ҳатто бир-икки кунга қамаб қўйиш ҳолатлари ҳам рўй бераётир. Адвокатлар палатасининг Адлия вазирлиги билан ўтказган аноним сўровларнинг натижалари жуда қўрқинчли, деб ёзмоқда «Адвокатнеwс» ўз манбасига таяниб.

«Албатта, бу аноним сўровнома, — дейилади хабарда, — бироқ асосли фактлар ҳам кам эмас. Жумладан, ўтган йили Андижон вилоятида ички ишлар тизимининг мансабдор ходимларидан бири адвокатни олдига чақириб, унинг ордерини ва ишончномасини йиртиб ташлаган. Чунингдек, ушбу адвокатнинг ҳимоясидаги шахсни ҳам адвокат томонидан ёзилган кассация тартибидаги аризадан воз кечишга мажбурлаб, бу тўғрисида ёзиб беришини талаб қилган. Аммо адвокат уддабурон экан, ўз ҳуқуқларининг бузилаётгани тўғрисида зудлик билан прокуратурага мурожаат қилиб, Адвокатлар палатасига ҳам билдирги берган. Натижада мазкур масала юзасидан бир қатор идоралар билан мулоқотлар олиб борилиб, тегишли баённомалар расмийлаштирилди. Чунга кўра, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига бунақа ҳолатларнинг олдини олиш масаласини кўриб чиқишларини сўраб мурожаат қилдик ва улар томонидан ҳам бунга тегишлича муносабат билдирилди. Айни пайтда юқорида қайд этилган масалани Бош прокуратура ўз назоратига олган бўлиб, жиноят иши очилган ва ички ишлар тизимининг бир неча ходими эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.