Йиғилиш байрамона тус олди

  • 12:07
  • 01,07-2019
  • 664
  • Улашинг

Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган навбатдаги «Маънавият ва маърифат дарси» пойтахтимизда бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг 46-мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида фаол иштирок этган бир гуруҳ осойишталик посбонлари рағбатлантирилди. Жумладан, Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари, полковник Б. Абдуллаев, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник С. Касимов, Эксперт-криминалистика маркази катта эксперти, капитан Р. Гулмирзаев, ЙПХ бригадаси командирининг 1-ўринбосари, подполковник Б. Зиётов ва бошқа соҳавий хизматларнинг ходимларига миннатдорлик эълон қилинди.

Шунингдек, «Энг яхши китобхон» кўрик-танловининг вазирлик миқёсидаги босқичида фахрли учинчи ўринни эгаллаган Сирғали тумани ИИОФМБ ЖҚБ тезкор вакили, лейтенант Г. Холбоева бош бошқарма бошлиғининг буйруғига биноан, пул мукофоти билан тақдирланди.

Тадбирда жорий йилнинг 1–7-июнь кунлари Қашқадарё вилоятида Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари терма жамоалари ўртасида қўл жанги бўйича ўтказилган мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритган Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг уч нафар ходимига ҳам пул мукофоти берилди.

Шу куни тадбир қатнашчилари «Адолат устуворлиги – замон талаби», «Семизлик ва унинг оқибатида келиб чиқадиган касалликлар», «Ички ишлар органлари ходимлари томонидан санаторий ва курортдан фойдаланиш тартиби ҳамда уларга берилган ижтимоий кафолатлар» мавзуларига оид маърузаларни тинглашди.

Шерзод АБДУСАМАДОВ.

Абу КЕНЖАЕВ олган сурат.