Тенгсизлигини яна исботлади

  • 18:10
  • 07,10-2019
  • 152
  • Улашинг

ИИВ Қоровул қўшинлари 7531-ҳарбий қисми шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Исроил Мадримовнинг бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси эканлигини кўплар билади. Унинг профессионаллар ўртасида WBA версияси бўйича интерконтиненталь чемпионатида олтин камар соҳиби эканлиги ҳам кўпчиликка маълум.

Лекин алп ўғлонимиз ушбу олтин камарни 2019 йил давомида 3 марта ҳимоя қилганини ҳамма ҳам билмаса керак. Куни кеча у Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги жангда мексикалик Алехандро Баррерага қарши рингга тушди. Ўзбекнинг мушти тошни ёрадиган мард ўғлони рақибини техник нокаутга учратиб, бу сафар ҳам олтин камарни ўзида сақлаб қолди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 7 октябрь куни олтин камар соҳибини 7531-ҳарбий қисм командири, подполковник Е. Ризақулов бошчилигидаги жамоадошлари ИИВ Қоровул қўшинлари Намунали-кўргазмали оркестри садолари остида тантанали кутиб олди.

Бобомурод ТОШЕВ,

«Postda» мухбири.

Сержант Илҳом ЭГАМБЕРДИЕВ олган суратлар.