«Мини футбол мусобақаси»

  • 18:11
  • 12,11-2019
  • 701
  • Улашинг

Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги Қаландардўрман қишлоғида жойлашган ўйингоҳда ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар ўртасида «Мен билан оилам ғурурлансин» шиори остида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Туман ИИБ ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган беллашувда учта жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди. Ҳакамлар ҳар бир жамоанинг иштирокини диққат билан кузатиб, муносиб баҳолаб боришди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида «марказ» жамоаси ғолиб чиқди. Шунингдек, мусобақада «Энг моҳир ҳужумчи», «Энг моҳир ҳимоячи» ва «Энг моҳир дарвозабон» номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳамза НУРМЕТОВ,

Янгибозор тумани ИИБ пробация гуруҳи катта инспектори, подполковник.