Орамиздаги чемпионлар

  • 09:11
  • 04,11-2019
  • 734
  • Улашинг

23–29 октябрь кунлари пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида спортнинг бокс тури бўйича 10 та вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва «Динамо» ЖТСЖ спортчилари ҳам фаол иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди. Жумладан, муросасиз беллашувларда финалга қадар етиб борган «Динамо» ЖТСЖ спортчиси Жаҳонгир Раҳмонов 69 килограмм, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Шуҳрат Абдуллаев эса 81 килограмм вазн тоифасида ҳал қилувчи жангни ҳам ўз фойдасига ҳал қилиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

91 килограмм вазн тоифасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Мирзоҳид Абдуллаев иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, 91 килограммдан ошиқ вазн тоифасида «Динамо» ЖТСЖ спортчиси Саидазимхон Мамадаминов учинчи ўринни эгаллади.

Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Универсал» спорт саройида ўтказилган кикбоксинг бўйича халқаро очиқ чемпионатда муносиб иштирок этган Миллий гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ходими, сафдор Жаҳонгир Қодиров 65 килограмм вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритиб, чемпионлик камарига эга бўлди.