Спорт ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштиради

  • 09:11
  • 04,11-2019
  • 908
  • Улашинг

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши ижроси юзасидан Миллий гвардия тизимида мунтазам равишда тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Миллий гвардия Ҳарбий-техник интитути ташаббуси билан Олмазор тумани умумтаълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол ва стол тенниси турлари бўйича туман биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Унда 34 та мактаб ўқувчилари иштирок этди.

Мусобақалар якунига кўра, ғолиблар ташкилотчилар томонидан медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, Олмазор туманидаги 8 та умумтаълим мактаби ва битта имконияти чекланган болалар мактаб-интернатида фаолияти йўлга қўйилган жиу-житсу бўйича спорт тўгараклари қатнашчилари ўртасида туман очиқ чемпионати ўтказилди.

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада ўқувчи ёшлар мураббийларидан ўрганган кўникмаларини спорт майдонида муваффақиятли намойиш этиб, фахрли ўринлар ва бир қатор номинациялар бўйича муносиб тақдирланди.

Нафосат ЗАФАРОВА,

Миллий гвардия матбуот хизмати етакчи мутахассиси.