Қоровул Қўшинлари жамоаси – Ўзбекистон кубоги соҳиби

  • 16:10
  • 14,10-2019
  • 833
  • Улашинг

 

2019 йилнинг 7–11 октябръ кунлари пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида универсал жанг спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. «Спорт – гендер тенглик тарафдори» шиори остида ўтказилган мусобақада Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган жамоалар қатнашди. Спортчилар ўз ёш тоифаларига бўлинган ҳолда 15 дан ортиқ вазнда кураш олиб боришди.

Муросасиз кечган беллашувларда умумжамоа ҳисобида ИИВ Қоровул қўшинлари жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Вакилларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медални қўлга киритишди. Ушбу ютуқда спортчиларга маҳорат сирларини ўргатган, уларни ғалаба сари руҳлантириб турган жамоа сардори подполковник Музаффар Сафаров, мураббийлар, катта лейтенантлар Жамол Омонов ҳамда Ўктам Ражабовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Иккинчи ўрин Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг «Қалқон» жамоасига, учинчи ўрин эса Тошкент шаҳрининг «Легион» клубига насиб этди.

 

Ўз мухбиримиз.

Сержант Илҳом ЭГАМБЕРДИЕВ олган суратлар.