Кучлилар ғалаба қозонди

  • 12:10
  • 14,10-2019
  • 822
  • Улашинг

   Яқинда Андижон Олимпия захиралари коллежида Ўзбекистон кубоги учун қўл жанги бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Унда 20 та жамоадан 350 нафар спортчи иштирок этишди.

   Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мазкур мусобақа якунларига кўра, 6 та олтин, 7 та кумуш ва 8 та бронза медалларни қўлга киритган ИИВ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди терма жамоасининг спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга лойиқ топилди. Давлат хавфсизлик хизмати терма жамоасининг «Бургут» жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг терма жамоаларига эса учинчи ўрин насиб этди.

   Шахсий биринчиликда ИИВ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди терма жамоаси спортчиларидан 60 кг. вазн тоифасида Навоий вилояти ИИБ ТВБСО вакили кичик сержант Шохбоз Турсунов, 65 кг вазн тоифасида яна навоийлик спортчи, сафдор Аббос Қодиров, 70 кг. вазнда Тошкент шаҳар ИИББ ТВБСО ходими, сафдор Муҳиддин Мамажонов, 80 кг. вазн тоифасида Наманган вилояти ИИБ ТВБСО дан сержант Жасур Солижоновларга тенг келадиган рақиб топилмади.

   Қизлар ўртасида 75 кг. вазнда Наманган вилояти ИИБ ТВБСО дан сафдор Нозима Умарова ҳамда 75 кг.дан юқори вазн тоифасида эса Тошкент вилояти ИИБ ТВБСО вакили сафдор Мадина Эргашевалар ўзларининг олтин медалга муносиб эканликларини исботлашди.

 

Мансур ВАЛИЕВ,

подполковник.