Кубокка муносиб жамоа

  • 11:09
  • 30,09-2019
  • 153
  • Улашинг

Қарши шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Унда бошқарма соҳавий хизматлари, Қарши шаҳар ва Чироқчи тумани ИИОФМБ ҳамда туман-шаҳар ИИБнинг 20 дан ортиқ жамоалари ўзаро куч синашди.

Маҳорат ва тажриба бобида тенгсиз бўлган вилоят ИИБ ТВБСО, Касби ва Яккабоғ туман ИИБ ҳамда Қарши шаҳар ИИОФМБ вакиллари мусобақанинг ярим финал босқичига қадар етиб келишди. Қизғин тарзда ўтган баҳсларда вилоят ИИБ ТВБСО ва Яккабоғ туман ИИБ жамоалари финалга йўлланма олди. Ғолиблик учун кечган муросасиз кураш якунида ўзининг эпчиллиги ва жамоавий ўйини билан яққол ажралиб турган ТВБСО жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, кубок соҳибига айланди.

Мусобақада «Энг яхши ҳужумчи», «Энг яхши ҳимоячи», «Энг яхши дарвозабон» номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Содиқ РАҲИМОВ.

Қашқадарё вилояти.