Ақл гимнастикаси ғолибалари

  • 19:09
  • 28,09-2019
  • 146
  • Улашинг

ИИВ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан вазирлик Кадрлар бош бошқармаси ва Хотин-қизлар кенгаши билан ҳамкорликда шахмат ва шашка бўйича мусобақа ўтказилди. Унда вазирлик марказий аппаратида хизмат қилувчи 22 нафар аёл ходим иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиблик вазирлик Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармаси етакчи юрисконсульти, майор Дилсўз Турсуновага насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси канцелярия катта иш юритувчиси, сафдор Мухлиса Муратбекова ҳамда Капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси катта инспектори, катта сержант Шаҳноза Шукурова эгаллади. Ғолибларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 Ўз мухбиримиз.

Абу КЕНЖАЕВ олган суратлар.