Чемпиондан унутилмас сабоқлар

  • 11:09
  • 14,09-2019
  • 329
  • Улашинг

Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида ўзбек дзюдосининг номдор вакили, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув давомида Ришод Собиров ёшларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берди. Шундан сўнг ташкил этилган маҳорат дарси эса ёшлар учун чинакам унутилмас воқеа бўлди. Зеро, жисмонан чиниқиш, қийинчилик­ларга чидамли бўлиш учун мунтазам олиб бориш лозим бўлган машқларни жаҳон чемпионидан ўрганиш уларда катта
таассурот қолдирди.