Ҳаётий тажрибалар хато қилмасликка ундайди

  • 15:09
  • 10,09-2019
  • 394
  • Улашинг

Келажагимиз эгалари бўлган ёшларни тарбиялашда кекса авлоднинг ўрни ниҳоятда муҳим. Зеро, уларнинг ҳаётий тажриба ва насиҳатлари кишини тўғри йўлга бошлаб, хато қилмасликка ундайди.

Ҳар куни аҳоли билан бевосита мулоқотда бўладиган ички ишлар органлари ходимлари ҳам хизмат жараёнида мураккаб ва қалтис вазиятларга тез-тез дуч келади. Бундай пайтда жўяли маслаҳатга амал қилиш айни муддаодир.

Шу боис яқинда Бухоро шаҳар ИИОФМБда тизимда узоқ йиллар давомида фидокорона хизмат қилган фахрийлар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ёш ходимлар билан бирга, ички ишлар органларига хизматга кириш истагида бўлган номзодлар ҳам иштирок этди.

Самимий тарзда ўтган мазкур учрашувда фахрийлар муаммоли вазиятларда ходимларга қандай йўл тутиш кераклигини ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириб берди. Шу билан бирга, яратилган қулай шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, она Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиш лозимлигини таъкидлашди.

Худди шундай тадбир вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ҳам ўтказилди. Фахрийлар ёш ходимларга фойдали таклиф ва тавсиялар бериб, уларнинг келгусидаги хизмат фаолиятига муваффақият тилашди.

Қувват ЯРАШОВ,

 майор.

Бухоро вилояти.