Омад кучлиларга кулиб боқди

  • 14:09
  • 10,09-2019
  • 107
  • Улашинг

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, спорт билан мунтазам шуғулланишларини янада оммалаштириш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ 11-тергов ҳибсхонаси муассасаси шахсий таркиби ўртасида спортнинг мини футбол, арқон тортиш ҳамда тош кўтариш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Беллашувларда муассаса соҳавий хизматларидан жами 8 та жамоа иштирок этди.

Кескин ва муросасиз руҳда ўтган беллашувлар натижасига кўра мини футбол бўйича «Зобитлар» жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, ўзбек халқининг миллий ўйинларидан бўлмиш арқон тортиш мусобақасида «5-смена» жамоасининг қўли баланд келди. Спортнинг тош кўтариш тури бўйича ўтказилган баҳсларда эса паҳлавонлик қобилиятини намойиш этган катта лейтенант Хушнуд Мўминовга тенг келадиган рақиб топилмади.

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорларга фахрий ёрлиқ, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.                        

           Сардорбек ЯҚУБОВ,

  капитан.

                               Зокир ИСМОИЛОВ олган сурат.