Вилоят ИИБ терма жамоаси – ғолиб

  • 11:09
  • 19,09-2019
  • 225
  • Улашинг

   Хоразм вилоятида ҳарбий тузилмалар шахсий таркибининг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш мақсадида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан 1 октябрь – ва мураббийлар куни олдидан минифутбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

   Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисмлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларидан иборат 10 та жамоа майдонга тушди. Муросасиз кечган баҳсларда вилоят ИИБ терма жамоаси мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринларни вилоят ДХХ вилоят ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли ҳарбий қисм терма жамоалари эгаллади.

   Мусобақа ғолиби ва совриндорлари ҳомий ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зокир ИСМОИЛОВ,

подполковник.

Суратда: мусобақа ғолиби – вилоят ИИБ терма жамоаси.

 Муаллиф олган сурат.