Ёзги таътил мазмунли ўтмоқда

  • 10:07
  • 29,07-2019
  • 524
  • Улашинг

Ёзги таътил мавсумида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, маҳаллий ҳокимликлар, Ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашлари ҳамкорлигида Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари қошида, боғлар ва сайилгоҳларда турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

Спортнинг каратэ, футбол, гимнастика, стол тенниси, шашка, шахмат турлари ҳамда рассомчилик, моҳир қўллар тўгараклари келажагимиз эгалари учун фаолият юритмоқда.

– Тўгараклар болалар ва ўсмирларнинг ёзги таътил чоғида бўш вақтларини мазмунли ўтказишига катта ҳисса қўшмоқда, – дейди 172-мактаб директори ўринбосари Нилуфар Юнусова. – Қолаверса, тўгараклар ўқувчи ёшларни «оммавий маданият»нинг турли салбий таъсирларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ватанпарварлик туйғусини, соғлом турмуш тарзини, китобхонликни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этаётир.

 

Диёр ЧИНАЛИЕВ,

капитан.