«Офицерлар» жамоаси – кўчма кубок соҳиби

  • 12:09
  • 05,09-2019
  • 114
  • Улашинг

ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш Тошкент шаҳар марказида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиб ўртасида анъанавий футбол мусобақаси ўтказилди.

Унда марказда хизмат қилаётган офицерлар таркибидан тузилган «Офицерлар» жамоаси, малака ошириш курси бўйича ўқув йиғинида иштирок этаётган 1-курснинг «Зафар», 3-курснинг «Истиқлол» ва 4-курснинг «Қалқон» жамоалари яшил майдонда ўзаро куч синашди. Мусобақанинг финал босқичига эса «Офицерлар» ва «Қалқон» жамоалари етиб келди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйин натижаларига кўра, «Офицерлар» жамоаси рақибини доғда қолдирди.

ИИВ Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри садолари остида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида сўзга чиққан марказ бошлиғи, полковник А. Усмонов барчани Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами билан табриклади. Шундай қилиб, мусобақада биринчи ўринни эгаллаган «Офицерлар» жамоаси кўчма кубок соҳиби бўлишди. Ғолибликни қўлга киритган бошқа жамоаларга эса, турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жонибек МИРЗАЕВ,

катта сержант.