ИИВ жамоаси биринчи ўринда

  • 11:06
  • 03,06-2019
  • 661
  • Улашинг

Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида хизмат қилаётган ходимларнинг жанговар тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг жисмоний чиниқишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Айниқса, спортнинг турли йўналишлари бўйича ўтказилаётган мусобақалар фикримиз тасдиғидир.

Яқинда Ўзбекистон «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши томонидан тасдиқланган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўртасида 28-Спартакиада дастурига киритилган футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Жамиятнинг Тошкент вилоятида жойлашган стадионида ўтказилган беллашувда 13 жамоа иштирок этди.

Ўйинлар 3 гуруҳга бўлинган ҳолда саралаш, ярим финал ва финал босқичида ўтказилди. Қизғин тарзда ўтган мусобақалар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлиги хизмати ва ИИВ Марказий аппарати терма жамоалари финалда беллашди. Рақибларини
4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ИИВ Марказий аппарати терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Учинчи ўрин учун ўтказилган баҳсда эса Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси зафар қучди.

 

Шерзод ДЕКАНБАЕВ,

капитан.

Содиқ ҲАКИМОВ олган суратлар.