Қўл жанги усталари беллашди

  • 13:06
  • 19,06-2019
  • 198
  • Улашинг

Қарши шаҳрида Ички ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ички ишлар органлари терма жамоалари ўртасида қўл жанги бўйича чемпионат ўтказилди.

Унда ички ишлар органлари, шунингдек, Жазони ижро этиш, Қоровул қўшинлари ҳамда Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармалари вакилларидан иборат 170 нафар спортчи иштирок этди.

Баҳслар якуни бўйича, умумжамоа ҳисобида бухороликлар биринчи, навоийлик қўл жанги усталари иккинчи, мезбонлар ва андижонликлар учинчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, «Юқори техникани намоён этганлиги учун», «Ғалабага бўлган иштиёқи учун» номинацияларида ҳам совриндорлар аниқланди.

Муҳими, чемпионат тизимдаги моҳир спортчиларни кашф этди. Ғолибларга медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Нуриддин ЭГАМОВ.

Қашқадарё вилояти.

Равшан ТУРСУНОВ олган суратлар.