Қорақалпоғистонлик жаҳон чемпионлари

  • 14:08
  • 17,08-2019
  • 176
  • Улашинг

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида муайтай бўйича жаҳон чемпионларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19–28 июль кунлари профессионал спортчилар ўртасида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекис­тон терма жамоаси таркибида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта муҳандислари, кичик сержантлар Жаҳонгир Юлдашев (60 килограмм) ва Онгар Боймуратов (81 килограмм) ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпиони бўлди.

Чемпионларни тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник И. Ахмедов спортчиларни табрик­лаб, вазирлик номидан совғалар топширди.

– Дастлаб Хитой Халқ Респуб­ликаси, сўнгра Мексика, Беларусь вакили, финалда эса майдон эгаси таиландлик спортчи устидан ғалаба қозондим, – дейди жаҳон чемпиони Онгар Боймуратов. – Бизни қўллаб-қувватлаган мураббийларимизга, Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз.

 

Алимбай ДОСНАЗАРОВ,

капитан.