Синовдан юксалиш сари

  • 15:06
  • 14,06-2019
  • 585
  • Улашинг

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Пробация бўлими ҳамкорлигида «Синовдан юксалишга қатъий қадам» шиори остида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Пойтахтнинг барча туманларидаги пробация бўлинмалари назоратида турган шахслардан иборат 11 та жамоанинг ўйини ҳам бир-биридан қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Финал босқичида иштирок этган Яккасарой ҳамда Юнусобод туманлари вакиллари ўртасидаги шиддатли ўйин ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Унга кўра, омад Яккасарой тумани жамоасига насиб этди. Учинчи ўринни Яшнобод тумани вакиллари эгаллади. Ғолиблар мусобақа ташкилотчилари томонидан кубок, диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди.

Бахтиёр РАҲМАТОВ,

капитан.