Ўзингга эҳтиёт бўл...

  • 17:09
  • 06,09-2019
  • 798
  • Улашинг

Киши бировнинг молини ҳам ўзининг буюмидек асраб-авайлаши керак. Тошкент вилоятининг Қибрай туманилик Т. Миралбек эса ишонч қоғози билан бошқараётган Юқори Чирчиқ туманида яшовчи М. Собитга тегишли «ВАЗ–21011» русумли автомашинасини уйи олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирган. Бундан фойдаланган номаълум кимса автоуловни олиб қочган.

Тезкорлик билан кўрилган чоралар натижасида автомашина Қибрай тумани Янгиобод қўрғонида вақтинчалик жойлашган «Усмонобод» блок постида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатилди. Ушбу жиноий қилмишни содир этган Б. Юсуф эса қўлга олинди.