Кун қаҳрамони

  • 11:03
  • 25,03-2020
  • 1513
  • Улашинг

Сафдор Элшод Ахатов

1993 йилда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган. У Ахборот технологиялари коллежини тугатгач, Самарқанд вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБда хизматни бошлайди.

Э.Ахатов фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятларларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Яқинда жиноят содир этиб, қидирувда бўлган Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 24 ёшли Ф.А.ни қўлга олишда ҳам жонбозлик кўрсатди. Бу фирибгар ўтган йили бир нечта фуқароларни Давлат хавфсизлик хизматига ишга киритишга ваъда бериб, улардан 7500 АҚШ долларини олганча ғойиб бўлган. Шундан сўнг, майор Анвар Дониёров ҳамда сафдорлар Нурбек Шарипов ва Элшод Ахадов бўлган патруль-пост хизмати гуруҳи бир йил давомида жазодан қочиб юрган фирибгарни қўлга олишди. Тергов ҳаракатлари давомида Ф.А.нинг айби тўлиқ исботланди.