Биласизми?

  • 12:03
  • 22,03-2020
  • 77
  • Улашинг

Математик, астроном, файласуф, ҳаким ва мутафаккир шоир Умар Хайёмнинг (1048–1131) форс насрининг нодир намунаси саналмиш «Наврўзнома» асарида ушбу байрамнинг келиб чиқиш тарихи, Шарқ халқларининг унга тааллуқли анъана-маросимлари батафсил ёритилган. Уни дастлаб афсонавий подшо Жамжид янги кун деб атагани ва тантанавор нишонлашни оммалаштиргани, Ажам ҳукмдори Каюмарс эса кунлар ва ойларга ном бериб, йилнома жорий қилгани, офтоб тонгда Ҳамал буржининг аввалги дақиқасига кирадиган кунни аниқлаб, йил ҳисобини шу лаҳзадан бошлашни буюргани эслатилган. Наврўз араблар истилосига қадар Марказий Осиё ва Эрондаги аксарият халқларда, Кавказортидаги зардўшт динига мансуб қавмларда ҳам кенг нишонлангани таъкидланган.