Кун қаҳрамони

  • 13:03
  • 21,03-2020
  • 108
  • Улашинг

Наврўзда туғилган Наврўз

Ички ишлар органлари тизимида ҳам Наврўз куни туғилганлар кўпчиликни ташкил этади.

Майор Наврўз Аманбаев 1985 йил 21 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. Ички ишлар органларида хизмат фаолиятини 2007 йилдан бошлаган. Фаолияти давомида профилактика, жиноят қидирув соҳаларида самарали хизмат қилиб, эл-юрт осойишталигини сақлаш, жиноятларни тезкорлик билан фош этишда ижобий натижаларга эришган.

– Наврўз байрами кунида туғилганим боис исмимни шундай қўйишган. Шунинг учун ҳам бу айём мен учун қўшалоқ байрам. Яна бир жиҳат борки, исмимни билган киши туғилган куним қачонлигини ҳам билади. Кўпчилик табриклаганда ҳам байрам билан, ҳам туғилган куним билан муборакбод этади.

Майор Наврўз Аманбаев жорий йилнинг 10 март куни Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у шаҳар ИИБ бош­лиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаётган эди.

– Фурсатдан фойдаланиб, барча Наврўз ва Наврўзаларни, бутун халқимизни баҳор айёми билан муборакбод этаман, – дейди Наврўз Аманбаев.

 

Ўз мухбиримиз.