Кун қаҳрамони

  • 12:02
  • 28,02-2020
  • 2366
  • Улашинг

Бўриев Умид Мавланович

1988 йил 28 октябрда кўҳна ва боқий Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2010 йилда Бухоро давлат университетининг ҳарбий факультетини тугатган. У айни пайтда Ғиждувон туманидаги «Чағдари» маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органи таянч пунктида профилактика инспектори сифатида хизмат қилмоқда. Ўтган йили мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида умуман жиноят содир этилмади, оила-турмуш доирасидаги ажримларга йўл қўйилмади. Бу ҳам Умиднинг ташаббускорлиги, ўз касбига виждонан ёндашгани, ҳар қандай муаммони ҳал этишда ҳамжиҳатликка катта эътибор қаратгани туфайлидир. Шу боис Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов буйруғига мувофиқ, лейтенант Умид Бўриевга муддатидан олдин «катта лейтенант» махсус унвони берилди.

Умид «Касални даволагандан кўра, олдини олган афзал» деган ақидага амал қилади. Битта оилада тинчликни сақлаб қолиш бутун бир маҳалланинг осойишталиги, хотиржамлигини таъминлашга қўшилган улуш деб билади. Ишсизлик турли кўнгилсиз ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг асосий омилларидан бири эканлигини яхши англаган ҳолда хизмат фаолиятида аҳоли бандлигини таъминлашга астойдил ҳаракат қилмоқда.