Кун қаҳрамони

  • 14:02
  • 27,02-2020
  • 1235
  • Улашинг

Олтинов Эркин Фазлиддин ўғли

1997 йил 5 сентябрда Навоий вилоятининг хушманзара Нурота туманида таваллуд топган. 2019 йилда ИИВ Академиясини муваффақиятли тамомлаган. Ҳозирда ушбу вилоятнинг Қизилтепа туманидаги «Ўзбекистон» ва «Фурқат» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида профилактика инспектори лавозимида хизмат қилади. Фаолияти давомида хизмат ҳудудида бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўймагани, ташаббускорлиги, изланувчанлиги ҳамда касбга садоқати инобатга олиниб, вазирнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида унга муддатидан олдин «катта лейтенант» махсус унвони берилди.

Отаси Кармана тумани ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори, подполковник Ф. Қурбоновга ҳам соҳадаги кўп йиллик самарали хизмати, эришган ютуқлари учун 2019 йил октябрь ойида рағбатлантириш тариқасида «подполковник» махсус унвони берилган эди. Эркинжон ҳақиқий ота ўғил-да. Тенгдошлари ундан ўрнак олса арзийди.