Наманган вилояти ИИБда сумалак сайли

  • 18:02
  • 26,02-2020
  • 283
  • Улашинг

 Вақт – югурик. Мана, қишнинг қаҳратон кунлари, узун тунлари ниҳоясига етиб бораётир. Ҳадемай, гўзал ва бетакрор ўлкамизга фасллар келинчаги бўлмиш баҳор кириб келади.

Кўклам нафаси уфуриб турган шу кунларда она Ўзбекистонимизнинг барча ҳудудларида яшариш, янгиланиш айёми кўзга ташлана бошланди. Хусусан, айни пайтда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида сумалак сайли ўтказиляпти. Дошқозонларда баҳорнинг тансиқ таоми – сумалак тайёрланмоқда. Вилоят ички ишлар органлари ходимлари иштирокида ўтаётган тадбирда ёши улуғ соҳа фахрийлари ҳам қатнашиб, юртимизда тинчлик-осойишталик бардавом бўлишини Яратгандан сўраб, энг эзгу тилакларини билдиришмоқда.

Сумалак сайли давомида янграётган дилбар куй-қўшиқлар даврага зўр кўтаринкилик, ўзгача файз бағишламоқда.

Азиза ЖОНИЕВА.

Наманган вилояти.

 «Postda.uz».