Янги автомашиналар топширилди

  • 14:02
  • 25,02-2020
  • 145
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, ИИВ ЖИЭББ ҳузуридаги Пробация хизматининг фаолиятини самарали ташкил этиш, ходимларга қулай шароит яратиш борасида кўпгина ишлар қилинмоқда.

Жумладан, ҳудудларда ҳозирги кунга қадар 178 та пробация бўлинмаси фуқаролар тўсиқсиз кириб чиқадиган алоҳида биноларга жойлаштирилди. Ушбу бинолар моддий-техника воситалари ҳамда мебель жиҳозлари билан таъминланди. Ўтган давр мобайнида Пробация хизматини ривож­лантириш жамғармаси ҳисобидан ҳудудий бўлинмалар учун етарли миқдорда компьютер техникалари харид қилинди.

Яқинда эса хизматда фойдаланиш ва иш унумдорлигини оширишга хизмат қилувчи «Нексия-3» русумли автомашиналар ҳудудий пробация бўлимлари ихтиёрига тантанали равишда топширилди. Соҳага кўрсатилаётган бу каби эътибор ва рағбат, шубҳасиз, тизим ходимларининг хизмат самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлади.

Бахтиёр РАҲМАТОВ,

майор.