Боланинг бегонаси бўлмайди

  • 10:02
  • 24,02-2020
  • 221
  • Улашинг

Доно халқимиз «Боланинг бегонаси бўлмайди», дейди. Ушбу нақлга амал қилиб, Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Навоий вилояти бўйи­ча бўлими, Зарафшон шаҳар ИИБ ва Учқудуқ тумани ИИБ ходимлари Зарафшон шаҳридаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюришди.

Саксонга яқин ўғил-­қизлар тарбияланаётган мазкур масканда бўлган осойишталик посбонлари ҳар бир тарбияланувчининг қизиқиш­ларини ўрганди, улар билан яқиндан танишди, суҳбатлашди.

– Болажонларнинг юз-кўзидаги қувонч, қалбидаги орзулари ҳар бир кишини тўлқинлантириши табиий. Ота-она меҳридан айро ўсаётган бу жажжи болакайларни бағримга босганимда қалбимда ўзгача илиқлик сездим. Қанийди, иложим бўлганда, уларнинг ҳаммасига оталик қилган бўлардим, – дейди ўз ҳаяжонини яшира олмай ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими бошлиғи, подполковник У. Назаров.

Учрашув якунида меҳмонлар болажонларга бир-биридан қизиқарли бадиий китоблар, ўқув қуроллари ҳамда спорт анжомлари совға қилишди.

 

Ўктам УСМОНОВ,

лейтенант.

Навоий вилояти.