Қарор ижросига бағишланди

  • 10:02
  • 14,02-2020
  • 75
  • Улашинг

Яқинда ИИВ Интерпол миллий марказий бюросида мамлакатимиз Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик пас­порт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижросига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Респуб­ликаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва вилояти ИИББ ҳамда барча вилоятлар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари бошлиқлари, электрон ахборот тизими бўлимларининг бир нафардан ходими, шунинг­дек, Тошкент шаҳрининг барча туман
ИИОФМБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг бошлиқлари ва маълумотлар йиғиш пункти операторлари иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олган ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, полковник У. Муҳамедов ўтган йили амалга оширилган ишларга батафсил тўхталди.

Шундан сўнг сўзга чиққан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Н. Тўрахўжаев хорижга чиқиш биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш доирасида дастурий таъминотларга киритилган бир қатор қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида маълумот берди.

Ўқув-семинарда сўзга чиққан бошқа маърузачилар ҳам хориж­га чиқиш биометрик паспорт қурилмаларидан фойдаланиш ҳамда ушбу дастурий таъминотга киритилган айрим ўзгартиш­лар, шунингдек, ходимларнинг хизмат интизоми, қонунчиликка риоя қилиш ҳамда фуқаролар билан мулоқот чоғида хушмуомалада бўлиш лозимлиги хусусида тўхталиб ўтишди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтаришди.

 

Михли САФАРОВ,

«Postda» мухбири.