Неварасини пулламоқчи бўлган буви

  • 18:01
  • 13,01-2020
  • 324
  • Улашинг

Салима (исм-шарифлар ўзгартирилди) тўсатдан ўзгариб қолди. Қизининг соғлиғидан хавотирга тушган Карима опа дарҳол уни шифохонага олиб борди. Қизни тиббий кўрикдан ўтказган шифокорлар унинг ҳомиладор эканлигини айтишди. Бу хабардан саросимага тушган Карима опа аввалига ишонмади. Қизини сиқувга олгач, тўрт-беш ой аввал бир қурувчи йигит билан танишганини, турмуш қуришга аҳд-паймон қилишганини айтди.

Она-бола қурилиш бригадасида ишлаётган Муроднинг ёнига борди. У Салима билан бир неча бор учрашганини, аммо яқинлик қилмаганини айт­ди. Хуллас, Мурод билан муросага келолмаган Карима опа қизининг ҳомиласини олдириб ташлаш йўлини излай бошлади. Аммо шифокорлар бунинг асло иложи йўқлигини, ҳомила олиб ташланса, қизининг саломатлигига салбий таъсир этишини ётиғи билан тушунтиришди. Шундан сўнг Карима опа қизининг қорнидаги зурриёдини фарзандга зор бўлган бирор кишига сотишга қарор қилди ва маҳалладоши Қурбонбикага кўнглини ёзди.

 

(Ушбу мақоланинг давомини "Postda-На посту" газетасининг навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин)