Тўй жанжал билан қизийдими?

  • 18:01
  • 13,01-2020
  • 268
  • Улашинг

 (Бир жиноят муҳокамаси)

 Болалигингиздаги тўйлар қандай таассуротлар билан ёдингизда қолган? Шуни аниқ айтишим мумкинки, тўйдаги миллийликка йўғрилган ёқимли лаҳзалардан кўра, даврада маст бўлиб ўйнаганлар, ундаги жанжаллар кўпроқ хотирангизда гавдаланади. Негаки, кўпчилик учун тўйларнинг қандай ўтгани мезбоннинг қанча спиртли ичимлик қўйгани, топганини сочиб қанчалик ҳотамтойлик қилгани, охирида яхшигина саваш бўлгани билан ўлчанади.

Хўш, бугун тўйларимиз қандай ўтяпти? Афсуски, тўй деса тўйгунча спиртли ичимлик ичишни ўйлайдиган, жанжални соғиниб келадиганлар бугунги кунимизда ҳам хоҳлаганча топилади.

Жорий йилнинг 4 январь куни Бoйсун тумани Темирдарвоза маҳалласида жoйлашган тўйхoнада катта базм бўлди. Мезбон яхши ниятлар билан элга дастурхон ёзди. Куй-қўшиқ, хурсандчилик, ҳаммаси меъёрида кетаётганди. Кутилмаганда базмга «кўз тегди». Фуқарo Ж. Қoржoвoв маҳалладoши А. Саъдиев билан ўзарo тoртишиб, жанжалашиб қoлди. Орага тушганлар уларни ажратиб қўймоқчи бўлишганди, лекин спиртли ичимлик таъсиридан шерга айланган Ж. Қоржовов бадтар жазавага тушди. Шу пайт у кутилмаганда А. Саъдиевнинг кўксига қаердандир пайдо бўлган пичoқни тиқиб олди. Тўйхонадан файз кетди. Мусиқа тинди, кимдир бақирган, кимдир чинқирган, икки томонга тарафкашлар бир-бирига ёв қараган. Хуллас, тўй бузилди.

 

(Ушбу мақоланинг давомини "Postda-На посту" газетасининг навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин)