Йўл-транспорт ҳодисаси икки кишининг жароҳатланишига сабаб бўлди

  • 17:01
  • 13,01-2020
  • 214
  • Улашинг

Шу йилнинг 11 январь куни соат тахминан 19.00 ларда 1998 йилда туғилган Р. Т. ўзининг бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги “Самарқанд-Бухоро” М-37 йўлининг 71-км.да бошқариб, ортга бурилаётган вақтида асосий йўлдан келаётган, 1982 йилда туғилган А. А. бошқарувидаги “Тойота” русумли автомашинага йўл бермасдан ҳаракатланиши натижасида тўқнашув содир бўлади.

Оқибатда “Тойота” автомашинаси ҳайдовчиси А. А. ва “Кобальт” автомашинаси йўловчиси Б. Д.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.