Эски омбордаги ўқув минаси

  • 14:12
  • 23,12-2019
  • 774
  • Улашинг

Андижон вилояти Асака тумани ИИБ ҳамда ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг вилоят ҳудудига хизмат кўрсатиш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан 11-сонли мактаб текширилганида, таълим муассасасининг орқа томонида жойлашган эски омбордан ўқув қурол-яроғлари топилди.

Муқаддам чақирувга ёшларни тайёрлаш фанида фойдаланилган бир дона пиёдаларга қарши ўқув минаси, бир дона ўқув қўл гранатаси, 43 дона запал ва 24 дона запалнинг зарб иголкаси туман ИИБга олиб кетилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Postda.uz»