Салкам 4 кило марихуана

  • 10:12
  • 03,12-2019
  • 252
  • Улашинг

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 29 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддасини сақлаш билан боғлиқ жиноят фош этилди.

 Тадбир давомида шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Шароф Рашидов кўчаси 17-уй 10-хонадонда яшовчи, 1990 йилда туғилган Я.С.нинг уйи текширилди. Натижада уйдан оз эмас, кўп эмас, нақд 3 килограмм 835 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Postda.uz»