Ҳайдовчи йўловчиларни қутқарди ва кун қаҳрамонига айланди

  • 20:12
  • 02,12-2019
  • 104
  • Улашинг

Одамларга ёрдам кўрсатиш, йиқилганни суяш халқимизга хос азалий қадриятлардандир. Яқинда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган воқеа буни яна бир бор тасдиқлади.

Маълум бўлишича, 211-сонли йўналишда қатновчи автобус 50 нафарга яқин йўловчиси билан «Черная речка» метро бекати олдида маҳаллий вақт билан соат 11:40ларда йўлга чиқади. Аммо орадан йигирма дақиқа ўтар-ўтмас, унинг орқа томонидан қора тутун бурқсиб чиқа бошлайди. Ҳайдовчи, 43 ёшли юртдошимиз буни тезда пайқаб, йўловчиларни автобус салонидан ташқарига чиқариш чорасини кўради. Бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмади ва барча йўловчилар бошқа автобусга жойлаштирилади.

Россия сайтларининг ёзишича, уч йилдан бери ҳайдовчи бўлиб ишлаётган ҳамюртимиз, шу тариқа, кун қаҳрамонига айланди.

«Postda.uz»